21:39 / 10.10.2020
10971
Шимолий Корея янги баллистик ракетасини намойиш этди

КХДРда қитъалараро баллистик ракеталар қатнашган парад 2018 йилдан буён биринчи марта ўтказилди.

Фото: Rodong Sinmun

Меҳнат партиясининг 75 йиллигига бағишлаб ўтказилган парадда Шимолий Корея янги қитъалараро баллистик ракетасини намойиш этди, деб хабар берди Reuters Шимолий Корея телевидениесига таяниб.

Агентликнинг ёзишича, ракетани Шимолий Кореяда  бундай юкни ташиш учун мўлжалланган энг катта юк транспорти олиб ўтган, унинг 22та ғилдираги бўлган.

Парадда бир нечта баллистик ракета олиб ўтилган. Лавҳалардан бирида бортида Pukguksong-4 ёзуви бўлган ракета акс этган. Сувости кемалари баллистик ракеталари туркуми ана шундай номланади.

КХДРда қитъалараро баллистик ракеталар қатнашган парад 2018 йилдан буён биринчи марта ўтказилди.

Yonhap агентлигининг ёзишича, Пхеньян янги стратегик қуролларини намойиш этилиши аввалдан кутилган, чунки КХДР раҳбари Ким Чен Ин бу ҳақда ўзининг янги йил мурожаатида айтиб ўтган.

Жанубий Корея қўшни мамлакат парадда намойиш этган қуроллар ўрганилаётганини маълум қилган.

Top