20:00 / 03.11.2020
28223
Mobiuz чиройли рақамлар учун 100 фоизгача чегирмалар эълон қилди
Фото: Mobiuz

Mobiuz’нинг янги акцияси Steel Lite, Steel, Bronze тоифасидаги рақамлар учун амал қилмоқда.

Қизиқарли, эслаб қолиш осон ва рамзий комбинацияларга эга бўлган чиройли рақамлар доимо одамларнинг эътибори ва қизиқишини жалб қилиб келади. Mobiuz мобил оператори ажойиб имкониятни тақдим этади – шу кунларда Steel Light ва Steel рақамларини 100%, Bronze рақамларини эса 90% чегирма билан улаш мумкин.

Бунинг учун абонент дақиқада, МБ ва СМС га бўлган эҳтиёжларига қараб, компаниянинг саккизта тариф режаларидан бирини: Gap Yo‘q, Gap Yo‘q Pro, Mobi 40, 50, 70, 90, 110 ёки 150ни бир неча танлаши кифоя. Тарифларнинг ойлик абонент тўлови 35 минг сўмдан 150 минг сўмгача бўлганлиги эса танлаш имкониятини янада кенгайтиради.

Бундан ташқари, ноябрь ойи охиригача Gap Yo‘q Pro, Mobi 70, 90, 110 ва 150 тарифларига уланган абонентлар бир неча баравар кўпроқ Интернет-трафикни қўлга киритишади. Шундай қилиб, нафақат чиройли рақам эгаси бўлиш, балки тариф режасидан унумли фойдаланиш ҳам мумкин.

Масалан, абонент Mobi 70 тарифига уланишни хоҳлайди ва Steel тоифасидаги ***5665 рақамини танлайди. У уланганда, тариф учун абонент тўлови сифатида атиги 70 минг сўмни тўлайди ва Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун 2500 дақиқа, тармоқ ичида чексиз дақиқа, 2 500 та СМС-хабар ва нақ 20 000 МБ ҳажмидаги трафикка эга бўлади.

“Чиройли рақамлар рўйхати Mobiuz wеб-сайтига жойлаштирилган ва мунтазам янгиланиб турилади. Шундай қилиб, ҳар бир инсон ўзи учун қулай вақтда мавжуд бўлган барча рақамларни олдиндан кўриб чиқиши ва ёқадиган бир ёки бир нечта вариантни олдиндан танлаши мумкин. Кейинчалик эса уни компания ёки тижорат ҳамкори офисида улаши мумкин», - дейди Mobiuz компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев.

Компания янгиликлари ҳақидаги қўшимча маълумотларни Facebook’даги @mobiuz.uzbekistan саҳифасида олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top