19:25 / 13.11.2020
19902
Тоғли Қорабоғни тарк этаётган арманлар уйларига ўт қўйиб кетишмоқда – ОАВ

Келбажар, Лочин ва Ағдам районлари 1 декабргача бўшатилиши лозим.

Фото: Anadolu Agency

Келбажар районидан 15 ноябргача ҳудудни тарк этиши лозим бўлган арманлар ва ҳарбий техника эвакуация қилинмоқда.

Уч томонлама баёнотга мувофиқ Озарбойжонга ўтиши керак бўлган районларда одамлар дўконлар, уйлар ва бошқа объектларни вайрон қилишмоқда. Хабар қилинишича, ушбу ҳудудларда яшаган арманлар уйларига ўт қўйишмоқда. 

Ижтимоий тармоқларда бу ҳолат тасвирланган видео ва фотолавҳалар жойлаштирилган. Хусусан, Лочин, Келбажар ва Ағдам районларини тарк этаётган одамлар ўз уйлари, дўконлар ва бошқа иншоотларга ўт қўяётгани акс этган суратлар ва видеолар пайдо бўлган.

10 ноябрга ўтар кечаси Озарбойжон, Арманистон ва Россия Тоғли Қорабоғдаги барча жанговар ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш ҳақида уч томонлама баёнот қабул қилди.

Ушбу баёнотга кўра, Озарбойжон ва Арманистон томонлари ҳозирда эгаллаб турган жойларида қолади. Тоғли Қорабоғдаги туташув чизиғи ва ҳудудни Арманистон билан боғловчи йўлак бўйлаб Россиянинг тинчликпарвар кучлари жойлаштирилади.

Мавзу
Озарбойжон-Арманистон можароси
12 июль куни Озарбойжон шимоли-ғарбидаги Товуз вилояти ҳудудида икки давлат қўшинлари ўртасида тўқнашув содир бўлди.
Барчаси
Top