21:20 / 16.11.2020
3210
Греция F-35 қирувчи самолётлари сотиб олиш учун АҚШга сўров жўнатди

Греция Туркия билан Эгей денгизи ва Шарқий Ўрта ер денгизидаги келишмовчиликлар боис ўз мудофаа қобилиятини кучайтиришга уринмоқда.

Фото: Flickr

Греция 18-24 дона бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш учун АҚШга расмий сўров жўнатди. Бу ҳақда Греция мудофаа вазирлигига таяниб Proto Thema нашри хабар берди.

 Хабарда айтилишича, Греция бош вазири Кириакос Мицотакиснинг Франциядан 18 дона Rafale қирувчи самолётларини сотиб олиш тўғрисидаги қароридан сўнг ҳукумат Вашингтонга зудлик билан F-35 қирувчиларини сотиб олиш ҳақида сўров йўллаган.

Қайд этилишича, Греция ҳукумати АҚШдан 18-24 дона янги ёки илгари ишлатилган қирувчи самолёт сўраган.

"Зудлик билан жавоб қайтарсангиз миннатдор бўламиз", - дейилади қуролланиш ва инвестициялар бўйича бош директор Теодорос Лагиос имзолаган сўров мактубида.

Греция Туркия билан Эгей денгизи ва Шарқий Ўрта ер денгизидаги келишмовчиликлар боис ўз мудофаа қобилиятини кучайтиришга уринмоқда.

Top