23:14 / 18.11.2020
8426
Илон Маск дунёнинг энг бой кишилари рўйхатида учинчи ўринга кўтарилди

Илон Маскнинг бойлиги 110 млрд долларга етди ва Цукербергнинг бойлигидан 6 млрд долларга кўпроқдир.

Фото: Getty Images

Tesla Inc. ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск дунёнинг энг бой кишилари рўйхатида учинчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Маск рўйхатда Facebook асосчиси Марк Цукербергни ортда қолдирган.

Илон Маскнинг бойлиги 110 млрд долларга етди ва Цукербергнинг бойлигидан 6 млрд долларга кўпроқдир.

Душанба куни Tesla акциялари нархи 15 фоизга ошганди. Бунга Tesla компанияси бир ойдан сўнг АҚШнинг 500та энг йирик компанияси киритилган S&P 500 рўйхатидан ўрин олиши тўғрисидаги хабар сабаб бўлди.

Ушбу хабар чоп этилганидан сўнг дастлабки бир соат ичида Tesla акциялари нархи 12 фоизга ёки 40 млрд долларга ошди.

Top