Ички ишлар вазирининг буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Подполковник Ҳамид Раҳимжонович Зокиров Тошкент вилояти ИИББ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Х.Зокиров тайинловга қадар Тошкент вилояти ИИББ Молия ва моддий –техника таъминоти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - моддий-техника ва хўжалик хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Соҳибжон Зикриллаевич Норов Тошкент вилояти ИИББ бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди.
С.Норов тайинловга қадар Тошкент вилояти ИИББда масъул лавозимда фаолият юритган.

Подполковник Толибжон Ғофурович Азимов Тошкент вилояти ИИББ Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – моддий-техника ва хўжалик хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.
Т.Азимов тайинловга қадар ИИВ тизимида масъул лавозимда фаолият юритган.

Майор Ботир Исмоилович Қаюмов Қуйи Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Б.Қаюмов тайинловга қадар Оҳангарон тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Валижон Анорқулович Худойқулов Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
В.Худойқулов тайинловга қадар Оққўрғон тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Нарзулла Бекмурзаевич Султонов Бекобод тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Н.Султонов тайинловга қадар Бекобод тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлинмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.