03:32 / 06.12.2020
6834
Pfizer коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришда муаммо пайдо бўлганини маълум қилди
Фото: Reuters

Pfizer ва унинг Германиядаги ҳамкори BioNTech SE йил охиригача юз миллион доза вакцина ишлаб чиқаришни мўлжаллаганди. Аммо эндиликда бу миқдор тенг ярмига — 50 миллион дозагача қисқартирилди.

Pfizer компанияси COVID-19 вакцинаси ишлаб чиқаришда муаммога дуч келганини маълум қилди, деб ёзмоқда Fox News.

Компаниянинг билдиришича, вакцина учун хомашё етказиб беришни кенгайтириш кутилганидан кўра кўпроқ вақтни олганлиги боис илгари режалаштирилган вакцина дозаларининг ярмини ишлаб чиқаради.

«Шунингдек, клиник тадқиқотлар натижалари ҳам аввал режалаштирилганидан кўра кечроқ олинганини ҳам таъкидлаш жоиз», — деди компания вакили.

Pfizer ва унинг Германиядаги ҳамкори BioNTech SE йил охиригача юз миллион доза вакцина ишлаб чиқаришни мўлжаллаганди. Аммо эндиликда бу миқдор тенг ярмига — 50 миллион дозагача қисқартирилди.

Компания хомашёни АҚШ ва Европадаги етказиб берувчилардан олади. Ўтган ойда вакцина хомашёсини ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкони бўлмади, чунки Pfizer вакцина синови натижаларини кутиб қолди.

Аввалроқ Буюк Британия мамлакатда Pfizer ва BioNTech вакцинаси билан эмлаш бошланишини эълон қилганди. Маълум қилинишича, эмлаш келаси ҳафтадан бошланади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top