16:20 / 07.12.2020
6402
Financial Times 2020 йилнинг энг катта таъсирга эга аёллари рейтингини эълон қилди. Ундан барча ишлаётган оналар ҳам жой олди

Рейтингнинг энг юқорисига коронавирус таҳдидига тезкорлик билан жавоб қайтарган Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн жойлашди. 

Фото: Financial Times

 Finencial Times нашри 2020 йилнинг энг катта таъсирга эга аёллари рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатга 12 аёл киритилди. Нашрнинг қайд этишича, уларнинг барчаси инқирозга қарши курашган ва даврнинг муҳим муаммоларига эътибор қаратган. 

 Рейтингнинг энг юқорисига коронавирус таҳдидига тезкорлик билан жавоб қайтарган Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн жойлашди. 

 Кейинги ўриндан коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиққан Biontech компанияси олимаси Ўзлем Турчи жой олди. 

 Улардан кейинги поғоналарда АҚШ вице-президенти бўладиган Камала Ҳаррис, Беларус мухолифатчиси Светлана Тихановская ва Жоржия штатида демократларнинг сайлов кампаниясини муваффақиятли ўтказган америкалик сиёсатчи Стейси Абрамс турибди.

Рўйхатдан шунингдек, ишлаётган оналар ҳам жой олди. Бу маълум бир аёл эмас, балки карантин шароитида ҳам ишлашда давом этаётган барча оналардир.

Нашр Тайван президенти Цаи Инг Вен, Германия канцлери Ангела Меркел, АҚШ олий суди судяси Рут Гинзбург, америкалик сиёсатчи Александра Окасио-Кортес, Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири К.К. Шайлай ва америкалик қўшиқчи Тейлор Свифтни ҳам энг катта таъсирга эга аёллар сифатида қайд этган.

Top