11:24 / 11.12.2020
2517
Африка ғарб давлатларидан ортиқча вакцина билан бўлишишни илтимос қилди 

Африка коронавирусга қарши вакциналарнинг катта қисмини сотиб олган ғарб давлатларидан ортиқча вакциналар билан бўлишишни илтимос қилди.

Фото: news.24tv.ua

Айни вақтда баъзи давлатлар коронавирусга қарши вакцинадан керагидан кўп буюртирган. Африка иттифоқининг касалликларни назорат қилиш ва улар олдини олиш марказлари директори Жон Нкенгасонг ушбу давлатлар ўзларидаги ортиқча вакциналарни Африка давлатларига беришлари кераклигини айтди, деб хабар берди The Guardian нашри.

“Баъзи давлатлар керагидан 3-4, ҳаттоки 5 марта ортиқ вакцинага эга”, деб айтган Нкенгасонг.

Унинг фикрича, вакцинани керагидан ортиқ захиралаб қўйган давлатлар Африкадаги ночор давлатларга ёрдам бериши лозим. Бироқ у бундай давлатлар қайсилар эканлигини айтмаган.  

Нкенгасонгнинг таъкидлашича, БМТда махсус йиғилишда коронавирусга қарши вакциналар ва дори воситаларининг адолатли тақсимланиши масаласини кўриб чиқиш лозим. 

Нашрда таъкидланишича, 70та ночор давлатнинг 10 фуқаросидан 9 нафари 2021 йилда вакцинани олиши даргумон, чунки вакциналарнинг катта қисмини ғарб давлатлари харид қилиб бўлган. 

Top