08:23 / 11.12.2020
1487
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар оширилди

МЖТК ва ЖКга тегишли тузатишлар 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сон қонунда назарда тутилган. Бу ҳақда Norma хабар берди.

ЖКнинг 198-моддасига тузатиш киритилди – энди унинг диспозициясига дарахтларни шикастлантириш ва нобуд қилиш ҳолатлари ҳам киритилди, шунингдек модда санкцияларида назарда тутилган жарималар миқдори оширилди.

Бир қатор ўзгартиришлар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги маъмурий жавобгарликка тааллуқлидир.

Биринчидан, МЖТКнинг 162-моддаси чиқариб ташланган, бироқ унда кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар – дарахтларни, ўсимликларни кесиш, кундаков қилиш ва кўчириб ўтказиш учун жавобгарлик сақланиб қолинган ва МЖТКнинг 79-моддасига ўтказилган. Ушбу моддада ҳам айрим санкцияларга ўзгартириш киритилган.

Иккинчидан, МЖТКнинг 91-1-моддаси бўйича жарималар оширилган:

Учинчидан, қуйидаги ҳолатлар бўйича маъмурий жавобгарлик жорий этилган:

а) юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик учун мансабдор шахсларга 10 БҲМдан 20 БҲМгача жарима солинади;

б) маиший ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштирилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш:

ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда фуқароларга 5 БҲМдан 10 БҲМгача, мансабдор шахсларга 20 БҲМдан 30 БҲМгача жарима солинади;

худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда фуқароларга 10 БҲМдан 15 БҲМгача, мансабдор шахсларга 30 БҲМдан 50 БҲМгача жарима солинади ва ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашё мусодара қилинади.

Қонун 4.12.2020 йилдан кучга кирди.

Top