20:23 / 12.12.2020
4313
Эрдўған Евроиттифоқ Греция ва Кипр таъсиридан қутулиши кераклигини айтди

Аввалроқ ЕИ мамлакатлари Ўрта ер денгизининг баҳсли ҳудудларидаги газ конларида разведка ишлари олиб боргани учун Туркияга қарши санкциялар киритишга келишиб олганди.

Фото: Anadolu Agency

Туркия ва Европа иттифоқи муносабатлари келажагига иккита давлатнинг фикри билан чек қўйиш хато ёндашув, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.

Туркия президентининг фикрича, Евроиттифоқ Греция ва Кипрнинг грек жамияти таъсиридан қутулиши лозим.

«Туркияни четлаштириш, изоляция қилиш ва айниқса, жазолашга уриниш ҳеч нарса келтирмайди. Анқара ўз ҳуқуқи ва миллий манфаатларини ҳимоя қилмоқда. ЕИнинг позициясидан қатъи назар, Туркия минтақадаги тинчлик ва барқарорликка ҳиссасини қўшишда давом этади», - деди Эрдўған.

 Аввалроқ ЕИ мамлакатлари Туркияга қарши санкциялар киритишга келишиб олганди.

 Санкциялар Ўрта ер денгизининг баҳсли ҳудудларидаги газ конларида разведка ишларини режалаштириш ва ўтказишда иштирок этган шахслар ҳамда компанияларга қарши киритилади.

Top