16:15 / 22.12.2020
2509
COVID-19 мавсумий гриппга нисбатан секинроқ мутацияга учрайди – ЖССТ

Аввалроқ Буюк Британияда коронавируснинг 70 фоизга юқумли бўлган мутацияга учраган шакли аниқланганди.

Фото: Getty Images

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакиллари коронавирус инфекциясининг мутацияга учраши мавсумий гриппга нисбатан анча секин эканлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда CNBC.

Одатда, мавсумий грипп тез-тез мутацияга учраши сабабли олимлар аҳолини эмлаш учун ҳар йили янги вакцина яратишига тўғри келади.

ЖССТ вакилларининг қайд этишича, барча вируслар табиий равишда мутациялашади, аммо ҳар бир мутация уни янада юқумли ёки чидамли вирусга айлантирмайди.

"SARS-CoV-гриппга нисбатан анча секин мутацияга учрайди. Биз қатор ўзгариш ва мутацияларни кузатдик, аммо ҳозиргача уларнинг ҳеч бири вирусга қарши фойдаланилаётган дори ёки вакциналарга нисбатан вируснинг чидамлилигига сезиларли таъсир кўрсатмади, бундан кейин ҳам шундай бўлишига умид қиламиз", - деди ЖССТнинг бош илмий ходими Сумя Сваминатан.

 Аввалроқ Буюк Британияда коронавируснинг 70 фоизга юқумли бўлган мутацияга учраган шакли аниқланганди.

 ЖССТ дастурининг ижрочи директори Майк Райаннинг қайд этишича, "британ" вируси тез тарқалади, бу эса унинг анча юқумли экани ёки совуқ ҳавода осон тарқалишини англатади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top