16:30 / 01.01.2021
11043
Ҳаводаги коронавирусни аниқлайдиган сенсор ишлаб чиқилди

Ҳозирда биосенсор клиникада синовдан ўтказилмоқда. Синов натижаларига кўра унинг самарадорлиги аниқланади.

Фото: Shutterstock

Италияда ҳаводаги SARS-CoV-2 вируси миқдорини аниқлайдиган ва хабар берадиган биосенсор ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Валенсия университетлари ассоциацияси сайтида хабар қилинди.

"Сенсор ҳаводаги SARS-CoV-2 зарраларини аниқлайдиган махсус антитаналардан фойдаланади", - деди молекуляр аниқлаш ва технологик ривожланиш институтининг кимё кафедраси профессори Анхел Макейра.

Тизим ҳаводаги вирус миқдори хавфли даражада бўлганида сигнал беради. Дастлабки синовлар Валенсия университетининг биокимё ва молекуляр биология бўлимида ишлаб чиқилган вируссимон зарралардан фойдаланган ҳолда синаб кўрилди.  

Ҳозирда биосенсор клиникада синовдан ўтказилмоқда. Синов натижаларига кўра унинг самарадорлиги аниқланади ва биосенсор ёрдамида шифохоналардаги бемор ҳамда шифокорларнинг касалликка чалиниш эҳтимолини камайтиришга ёрдам берадиган чоралар тизими ишлаб чиқилади.

Top