21:43 / 13.01.2021
3142
Жазони ижро этиш муассасаларидаги учрашувлар муддати яна уч суткага узайтирилди

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемик вазият бирмунча барқарорлашгани туфайли қамоқхоналарда маҳбуслар ва яқинларининг учрашувлари учун муддат уч суткага узайтирилади. Бу ҳақда ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси маълум қилди. Қайд этилишича, бир суткали учрашув берилиши давомида коронавирус инфекцияси касаллиги аломатлари жазо муддатини ўтаётган шахслар ва уларнинг яқинларидан аниқланмаган.

Бошқарма хабарига кўра, бу борада Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассисларининг тавсиялари олинган. Унда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари узоқ муддатли учрашув бериш тавсия этилган.

Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг яқин қариндошлари (шу жумладан 6 ёшдан ошган фарзандлари) учрашувга 48 соатдан кўп бўлмаган муддат оралиғида коронавирусга тест топширгани ва натижа манфийлигини – вирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома билан келишлари талаб этилади.

«Шу ўринда узоқ муддатли учрашув сўраб мурожаат қилганларнинг барчасига бир вақтнинг ўзида учрашув бериш имконияти мавжуд эмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, жазони ижро этиш муассасаларида фуқароларни учрашувга кириш рўйхатини шакллантириш бўйича долзарб алоқа тармоқлари ташкил этилди.

Фуқароларимиз соат 9:00дан 18:00гача (дам олиш кунларидан ташқари) мазкур долзарб алоқа тармоқлари орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда фуқароларимиздан жазо муддатини ўтаётган шахс билан учрашиш учун долзарб алоқа тармоғи орқали рўйхатдан ўтишларини, учрашувга белгиланган муддатларда келиб, карантин қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз», дейилади ИИВ хабарида.

Жазони ижро этиш колониялари билан боғланиш учун алоқа рақамлари:

  • 1-сон жазони ижро этиш колонияси – 365-220-70-02
  • 2-сон жазони ижро этиш колонияси – 375-230-00-82
  • 3-сон жазони ижро этиш колонияси – 375-230-10-61
  • 4-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-224-77-81
  • 5-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-555-23-65
  • 6-сон жазони ижро этиш колонияси – 69-434-42-33
  • 7-сон жазони ижро этиш колонияси – 95-169-64-13
  • 10-сон жазони ижро этиш колонияси – 95-506-64-51
  • 11-сон жазони ижро этиш колонияси – 78-770-37-34, 95-603-49-07
  • 12-сон жазони ижро этиш колонияси – 79-572-55-85
  • 13-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-717-08-50
  • 14-сон жазони ижро этиш колонияси – 99-842-41-24
  • 17-сон жазони ижро этиш колонияси – 94-545-21-81
  • 20-сон жазони ижро этиш колонияси – 65-522-22-10
  • 21-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-975-85-65
  • 22-сон жазони ижро этиш колонияси – 70-202-38-52
  • 24-сон тарбия колонияси – 70-202-37-51

Маълум қилинишича, ушбу долзарб алоқа рақамлари орқали боғланиш имконияти бўлмаган ҳолларда ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг 71-291-69-75 телефон рақамига қўнғироқ қилиш мумкин.

Шунингдек, алоқа тармоғи орқали рўйхатдан ўтмасдан муассасага ташриф буюрган фуқаролар учрашувга киритилмаслиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 14 ноябридан жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган шахсларга яқин қариндошлари билан, карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, фақатгина бир сутка давомида узоқ муддатли учрашув берилиши йўлга қўйилган эди.

Top