16:03 / 14.01.2021
5229
Ўзбекистонда энг кўп қурилиш компаниялари рўйхатдан ўтган ҳудудлар рўйхати очиқланди

2021 йилнинг 1 январ  ҳолатига кўра, энг кўп қурилиш корхоналари Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган. Кейинги ўринларни Тошкент вилояти ва Қашқадарё вилояти эгаллаган.

Давлат Статистика қўмитаси томонидан қурилиш корхоналарининг республика бўйлаб умумий миқдори ва ҳудудлар кесимидаги сони эълон қилинди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ  ҳолатида республикада жами 40 минг 450та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 минг 751тага кўп.

Фаолият юритаётган қурилиш корхоналарининг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича акс этган:

  • Тошкент шаҳри – 7907 та;
  • Тошкент вилояти – 3577 та;
  • Қашқадарё вилояти – 3289 та;
  • Фарғона вилояти – 3236 та;
  • Самарқанд вилояти – 3079 та;
  • Андижон вилояти – 3071 та;
  • Бухоро вилояти – 2738 та;
  • Сурхондарё вилояти – 2486 та;
  • Қорақалпоғистон Р. – 2325 та;
  • Наманган вилояти – 2271 та;
  • Жиззах вилояти – 2027 та;
  • Хоразм вилояти – 1903 та;
  • Навоий вилояти – 1560 та;

2019 йил 7 май куни қабул қилинган «Қурилиш соҳасидаги айрим фаолият турларини лицензиялаш ва аккредитация қилиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорида қурилиш фирмаси очиш бўйича батафсил маълумот берилган.

Маълумот учун, 2020 йилда 6 минг 22та қурилиш корхоналари янги ташкил этилган.

Top