13:59 / 16.01.2021
5593
Ўзбекистонда «QuWatt» бренди остида АИ-95 бензинини ишлаб чиқариш бошланди

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида «QuWatt» бренди остида автобензин ва дизел ёнилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

«BASF SE немис компанияси билан ҳамкорлик асосида «QuWatt» бренди остида АИ-95 автобензини ишлаб чиқариш бошланган. Бундан мақсад рақобатбардош маҳсулотни яратишдир.

«QuWatt» АИ-95 автобензинининг афзалликлари двигателнинг тоза ҳолда сақлаб қолиниши, автомобил двигатели қувватини ошириш ва ёнилғиини 3 фоизгача тежаш, қишки мавсумда ҳам двигателнинг узилишсиз ишлашини таъминлаш, двигателда коррозия ҳосил бўлишининг олдини олиш кабилардан иборат», дейилади компания ахборот хизмати хабарида.

Билдирилишича, 2021 йилнинг биринчи ўн кунлигида 480 тонна АИ-95 маркали автобензин ишлаб чиқарилган бўлиб, республика товар-хомашё биржаси орқали реализация қилинмоқда. 

Top