14:20 / 19.01.2021
4687
«Мўминларни савобли ишга таклиф қилмоқчимиз» – Гул қишлоғидаги масжид қурилишига ҳисса қўшинг

Аллоҳнинг ер юзидаги уйи ҳисобланган масжидлар қурилиши билан танишиш мақсадида бу сафар Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманига ташриф буюрдик.

Туманнинг Гул қишлоғидаги эски масжид атрофдаги ҳудудлар билан қўшиб ҳисоблаганда 10 мингга яқин аҳолига хизмат қилади. 100 йилдан ортиқроқ вақт аввал қурилган ушбу масжид эса айни кунларда жуда хароба ҳолга келиб қолган.

Шу сабабли қишлоқ аҳли кичик бўлса ҳам янги масжид қуриш учун ҳаракат қилмоқда.

«Гул» жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек Икромовнинг маълум қилишича, янги қуриладиган масжиднинг хонақоҳи 350 кишига, айвонлари билан қўшганда 700-800 намозхонга мўлжалланган. Бундан ташқари масжиднинг асосий ҳовлиси ҳам анчагина катта бўлиб, Жума ва Ҳайит намозиларида бутун қишлоқ аҳлини сиғдира олади.

«Ҳозирда янги масжиднинг ўринларини тайёрлаб, пойдевор қўйиб қурилишни бошлашга тайёрлаб қўйганмиз. Бизга бунинг учун арматуралар етишмай турибди. Шундан сўнг, бетон қуямиз ва деворни кўтарамиз. Шунингдек, масжид таҳоратхонаси ва битта минора қуришимиз керак бўлади.

Сахий мўминларнинг ёрдамлари билан ушбу масжидимиз қад кўтарадиган бўлса, жуда хайрли иш бўлар эди. Биз мўминларни шу савобли ишга таклиф қилмоқчимиз. Ҳадиси шарифларда «Ким бир масжид қурса, Аллоҳ таоло жаннатдан унга бир уй қуриб беради”, – дейилган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ушбу ваъдаларига мувофиқ иш қилиб, Аллоҳнинг байтига хизмат қиладиган бўлсак, дунё ва охиратимиз учун хайрли ва савобли иш бўлади”, – дейди масжид имом-хатиби Улуғбек Икромов.

Улуғ ажрларга сазовор бўлиш, масжид қуриш савобига шерик бўлиш ниятидаги юртдошларимизни Аллоҳнинг уйини барпо қилишга ҳисса қўшишга чорлаб қоламиз.

Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

Масжиднинг масъул ходими Ағзам Исломов номига очилган карталар:

Uzcard: 8600 3329 6584 4602

VISA: 4231 2000 0724 4436

Масжид қурилиши учун очилган ҳисоб рақами: 2021 2000 9041 4373 3003

ИНН: 203741653 МФО: 01170

«Гул» жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек Икромовнинг телефон рақами: +99897 4018513

Масжид масъул ходими Ағзам Исломов: +99897 7352047

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top