16:00 / 20.01.2021
5048
Mobiuz ютуқлари ва ривожланиш режалари билан ўртоқлашди
Фото: Mobiuz

Mobiuz раҳбарияти «Yuzma-100» лойиҳаси доирасида 100 та долзарб саволларга жавоб берди ҳамда компания ривожланиш истиқболларини очиқлади.

2020 йил барча уяли алоқа операторлари учун мураккаб йил бўлди. Коронавирус пандемияси туфайли кўплаб жараёнлар онлайн тарзда бўлиши мобил тармоқларга тушаётган юкланишни оширди. Шу сабабли, республика ҳудудларида 4G/3G қамровни кенгайтириш ва тармоқларининг қувватини ошириш ушбу даврда Mobiuz фаолиятининг муҳим йўналишларидан бирига айланди, дея таъкидлади Mobiuz Бош директори Собир Арипов. Умуман олганда, 2020 йилда республикада 1300 дан зиёд Mobiuz таянч станциялари ўрнатилди.

Mobiuz раҳбари компаниянинг ютуқлари қаторида Интернет нархларининг тубдан пасайиши, мавжуд тарифларни янгилаш ва янгиларини ишга тушириш ҳамда жамоанинг профессионал таркибини кенгайтиришни санаб ўтди. 2020 йил охирига келиб Mobiuz абонентлари сони 3,9 миллиондан ошди.

2021 йилда ҳам мобил алоқа оператори барча ҳудудларда 4G тармоқларини ривожлантиришга устувор аҳамият қаратади. Mobiuz мутахассислари 5G тармоғини жорий этиш, "мобил қулликни" бекор қилишга тайёрланиш масалаларини фаол ўрганмоқдалар.

Mobiuz компанияси Бош директорининг маркетинг ва сотувлар бўйича ўринбосари Лола Филатованинг сўзларига кўра, капитал ва операцион харажатлар ўсишига қарамай, компания маҳсулотлари ва хизматлари нархи нафақат кўтарилмаяпти, балки йилдан-йилга арзонлашиб бормоқда. Бу шу жумладан турли хил акциялар доирасида амалга оширилмоқда. Хусусан, сўнгги 4 йил ичида ойлик Интернет-тўпламлар нархлари деярли уч бараварга арзонлашди. Компаниянинг 6 йиллиги муносабати билан 16 та тариф режасининг шартлари қайта кўриб чиқилди – шу йилнинг 31 мартигача тарифларда аввалги абонент тўлови эвазига Интернет-трафик бир неча бараваргача оширилди.

2021 йилда абонентларни қулай Интернет хизматлари билан таъминлаш амалиёти давом эттирилади. МБ ёки дақиқаларни бошқа абонентларга ўтказиш, дақиқаларни МБ га ва аксинча алмаштириш, барча тариф режалари абонент тўловларини ойнинг биринчи кунига боғламаган равишда ечиб олиш каби хизматларни жорий этиш ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

Mobiuz Бош директорининг техника ва АТ бўйича ўринбосари Абдураҳмон Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, ижарага олинаётган Mobiuz Интернет-канали доимий тарзда кенгайтирилмоқда ва ҳозирда унинг ўтказувчанлиги 60 Гб/с га етди.

2020 йил давомида Mobiuz туман ва қишлоқларни тўртинчи авлод тармоғи билан қамраб олишни сезиларли даражада оширди. Ўрта муддатли истиқболда барча қишлоқлар ва чекка ҳудудларни юқори сифатли алоқа ва Интернет билан қамраб олиш режалаштирилган. Бунга эришиш учун босқичма-босқич ишлар олиб борилмоқда. 2021 йилда Хитой Халқ Республикасининг имтиёзли кредити доирасида 1000 дан ортиқ таянч станцияларини ўрнатиш режалаштирилган.

«Yuzma-100» лойиҳаси доирасида келиб тушган барча компания мутахассислари томонидан батафсил ўрганилиб, иложи бўлса, ривожланиш режаларига киритилади.

Профессионал кадрларни ишга жойлаштириш ва ёш мутахассислар учун амалиёт ўташ мавзусига доир кўплаб саволлар ҳам келиб тушди. Mobiuz нинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Қодиржон Назаров бўш иш ўринлари билан танишиш, резюме юбориш, номзодларга қўйиладиган талаблар ва компания кадрлар сиёсатининг бошқа кўплаб йўналишлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

Mobiuz раҳбариятининг жавоблари билан ушбу ҳавола орқали батафсилроқ танишишингиз мумкин: https://company.mobi.uz/uz/press/2021/22133

Реклама ҳуқуқи асосида

Top