21:12 / 25.01.2021
2892
Moderna ўз вакцинаси коронавируснинг янги штаммларига қарши самарали эканлигини билдирди

Қайд этилишича, 100 микрограмм ҳажмдаги икки доза вакцина билан эмлаш коронавируснинг ҳозиргача аниқланган барча штаммларидан ҳимоя қилади.

Фото: AFP

Moderna компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси вируснинг янги штаммларига қарши самарали эканлигини маълум қилди.

"Moderna компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмлаш натижасида вируснинг барча вариантлари, жумладан Буюк Британия ва ЖАРда аниқланган B.1.1.7 ва B.1.351 турларига қарши антитаналар пайдо бўлди", - дейилади компания баёнотида.

Қайд этилишича, 100 микрограмм ҳажмдаги икки доза вакцина билан эмлаш коронавируснинг ҳозиргача аниқланган барча штаммларидан ҳимоя қилади.

Moderna шунингдек, ЖАРда аниқланган штаммга қарши яна бир вакцина устида иш олиб бормоқда.  

 Ўтган йил декабрида Британия ҳукумати коронавируснинг янги штамми тўғрисида маълум қилди. У коронавируснинг бошқа турларига нисбатан 70 фоизга юқумли ээканлиги айтилди. Бундан ташқари, ўтган йил охирида ЖАРда коронавируснинг яна бир тури аниқланди.

Ҳозирда Moderna компанияси вакцинасидан ЕИ ва АҚШ, Буюк Британия, Швейцария, Канада ва Исроилда фойдаланишга рухсат берилган.

30 мингга яқин киши қатнашган синовларда Moderna вакцинаси 94,1 фоиз самарадорлик кўрсатган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top