19:30 / 26.01.2021
3619
АҚШ Саудия Арабистонида ҳарбий базалар қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда

АҚШ бу мақсадда Қизил денгиз соҳилидаги Янбу порти ҳамда Табук ва Таиф аэродромларидан фойдаланиш имкониятини ўрганмоқда.

Америка ҳарбийлари Саудия Арабистони ҳудудида қўшимча ҳарбий базалар ташкил қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Associated Press агентлиги.

Агентликнинг маълумот беришича, АҚШ бу мақсадда Қизил денгиз соҳилидаги Янбу порти ҳамда Табук ва Таиф аэродромларидан фойдаланиш имкониятини ўрганмоқда.

АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги вакили Билл Урбан бу объектлардан база сифатида фойдаланиш эҳтимолини баҳолаш ишлари бир йилдан ортиқ вақтдан буён олиб борилаётганини қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, "бу ҳеч қандай иғвогарона ҳаракат эмас" ва АҚШнинг минтақадаги ролини кучайтиришни англатмайди.

Associated Press маълумотига кўра, АҚШ марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Фрэнк Маккензи душанба куни Янбу портига ташриф буюрган.

АҚШнинг Яқин Шарқда ҳарбий базалари мавжуд, хусусан, Саудия Арабистони ҳудудида Эскан мажмуаси жойлашган.

 

Top