21:24 / 26.01.2021
2504
Евроиттифоқда шартномани бузгани учун AstraZeneca компаниясини судга бериш таклиф қилинмоқда

 22 январ куни AstraZeneca март охиригача ЕИга келишилган ҳажмдаги вакцинани етказиб бера олмаслигини хабар қилди. Маълум қилинишича, компания биринчи чоракда 31 млн доза – режадагидан 60 фоиз кам вакцина етказиб бериши мумкин.

Фото: AP

Европа иттифоқи ЕИ мамлакатларига вакцина етказиб беришда муаммога дуч келган AstraZeneca Британия-Швеция компаниясига босимни кучайтирмоқда. Евроиттифоқ давлатлари компанияни шартномани бузгани учун судга бериш тўғрисида ўйлаб кўриши лозим, деди Латвия ташқи ишлар вазири Эдгар Ринкевич.  

 Шу билан бирга, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ЕИ билан шартнома тузган вакцина ишлаб чиқарувчиларни ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, Европа коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишга бир неча миллиардлаб маблағ киритди ва энди компаниялар ўз мажбуриятларини бажариб, вакцина етказиб бериши керак. Фон дер Ляйен Брюссел вакцинанинг ЕИдан ташқарига етказилиши устидан назорат механизмини ташкил этиш ниятида эканлигини маълум қилди.

22 январ куни AstraZeneca кутилмаганда март охиригача ЕИга келишилган ҳажмдаги вакцинани етказиб бера олмаслигини хабар қилди. Маълум қилинишича, компания биринчи чоракда 31 млн доза – режадагидан 60 фоиз кам вакцина етказиб бериши мумкин.

 2020 йил августда тузилган шартномага кўра, ЕИ ушбу компаниядан 400 млн дозагача вакцина олиши лозим. ЕС вакилининг сўзларига кўра, AstraZeneca келишув доирасида олдиндан 336 млн евро маблағ олган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top