16:00 / 09.02.2021
3047
LG компанияси CES виртуал кўргазмасида рекорд миқдоридаги мукофотларга сазовор бўлди

190 дан зиёд мукофот сирасида бозор етакчиларидан бўлган LG OLED телевизорлари кетма-кет еттинчи маротаба эътироф этилди.

2021 йилда ўз тарихида илк бор тўлиқ онлайн форматда ўтказилган CES кўргазмасида LG Electronics (LG) компанияси рекорд миқдоридаги мукофотларга сазовор бўлди. Бу технология саноати тарихидаги муҳим бурилишдир. LG “маиший техника”, “уйдаги ҳордиқ”, IT ва “мобил восита” каби категорияларда 190 дан зиёд мукофотни қўлга киритди.

Совринлар эстафетасини Engadget'нинг Best of CES Award (CES тақдимотининг расмий тақдирлаш дастури) мукофоти очиб берди. Уни телевизорлар категориясида кетма-кет еттинчи маротаба LG C1 сериясидаги OLED телевизори қўлга киритди. У CES-2021 кўргазмасида тақдим этилган минглаб янги моделдаги телевизорлар орасидан танлаб олинди. Шунингдек, Engadget Best of CES Award совринига LG Rollable смартфони ҳам лойиқ кўрилди. Смартфон CES-2021 кўргазмаси доирасида ўтказилган LG матбуот анжумани чоғида илк бор намойиш этилгач, “Энг яхши телефон/мобил восита” номинациясида ғолиб бўлди.

Машҳур OLED телевизорлари ўз соҳасининг юқори эътироф ва совринларига сазовор бўлиш орқали LG'нинг CES'даги етакчилигини мустаҳкамлади.

Яқинда тақдим қилинган моделлар орасида соҳа экспертлари учун яхши танилган G1 сериясидаги OLED “evo” телевизорлари мазкур категорияда эволюциянинг янги босқичи ҳисобланади. Шу боис улар The Verge, Rolling Stone ва Gear Patrol томонидан совринларга муносиб кўрилди. LG A1 сериясидан бўлган янги OLED телевизорлари Top Tech of CES 2021 Award: Best in Show категориясида Digital Trends нашри мукофотига сазовор бўлди – нашр юқори сифат ва истеъмолчиларнинг кенг доираси учун қулай нархни уйғунлаштиргани боис мазкур моделни “амалий” ва “мўъжизавий” деб эътироф этди.

InstaView™ ва Door-in-Door® янги музлаткичлари маиший техника сегментида кенг оммалашгани ҳолда Tom's Guide, WIRED, Newsweek ва PCMag нашрларнинг эътирофига сазовор бўлди.

LG WashTower™ модели чиройли кўринишга эга, кир ювиш учун комплекс ечимни тақдим қилади, ўта юқори юклама билан ишлаш чоғида ҳам одатдагидан 50 фоиз камроқ майдонни эгаллайди. Мазкур модел House Beautiful ва Best Products сингари турмуш тарзига бағишланган етакчи нашрлар томонидан тан олинди.

Биргина CTA расмий совринли дастур дориасидаёқ LG CES кўргазмасининг инновациялар соҳасидаги 24 та мукофотига эга бўлди. Жумладан, LG C1 сериясидаги OLED телевизори ва овозни таниш функциясига эга бўлган LG InstaView ThinQ музлаткичи Best of Innovation Awards совринига лойиқ кўрилди. Жорий йилда LG компанияси USA Today/Reviewed, CNET, CNN, The Wall Street Journal, The Verge, Women's Health, Business Insider сингари йирик нашрларнинг техник экспретларидан совринларни қўлга киритди.

CES-2021 кўргазмаси доирасида LG қўлга киритган асосий совринлар

LG C1 сериясидаги 4K OLED телевизорлари:

  • 2021 йил кўргазмасининг энг яхши маҳсулоти (Engadget талқини бўйича Best of CES 2020);
  • CNET: CES-2021 кўргазмасидаги энг яхши телевизор;
  • Gear Patrol: CES-2021 кўргазмасидаги энг яхши ва беқиёс телевизорлар;
  • USA Today/Reviewed.com CES Editors' Choice Award (таҳририят танлови);
  • Techlicious: Top Picks of CES 2021 Awards (CES-2021 кўргазмасидаги энг яхши маҳсулотлар учун мукофот).

LG G1 Gallery сериясидаги 4K OLED “evo” телевизорлари:

  • Business Insider: CES-2021 кўргазмасининг энг яхши телевизорлари;
  • CNET: CES-2021 кўргазмасининг энг яхши телевизорлари;
  • Digital trends: CES-2021 кўргазмасининг энг яхши телевизорлари;
  • HD Guru: OLED телевизорининг энг яхши дизайни;
  • IGN: CES-2021 кўргазмаси – энг ёрқин кашфиётлар.

LG A1 сериясининг 4K OLED телевизорлари:

  • Digital Trends: CES-2021 кўргазмасининг Top Tech Awards мукофоти;
  • USA Today/Reviewed.com CES Editors' Choice Award (таҳририят танлови);
  • T3: CES-2021 кўргазмасининг энг яхши телевизорлари;
  • Wirecutter: биз энг кутадиганимиз.

LG QNED Mini LED телевизори:

  • CNET: CES-2021 кўргазмасининг энг яхши телевизорлари;
  • TWICE Picks Awards 2021;
  • Tom's Guide: CES-2021 кўргазмасининг энг яхши телевизорлари;
  • Gizmodo: CES-2021 кўргазмасида тақдим этилган энг яхши янги телевизорлар.

LG UltraFine OLED Pro монитори:

  • Android Authority: CES-2021 кўргазмаси етакчилари учун мукофотлар;
  • Digital trends: CES-2021 кўргазмасининг энг яхши мониторлари;
  • Gear Patrol: CES-2021 кўргазмасида биз кўрганларимизнинг энг яхшиси;
  • Newsweek: CES-2021 кўргазмасининг энг яхши маҳсулоти.

LG Rollable смартфони:

  • CNN: CES-2021 кўргазмасининг энг яхши технологик янгиликлари;
  • Digital Trends: CES-2021 кўргазмасидаги 15 та энг кучли гаджетлар;
  • 2021 кўргазмасининг энг яхши маҳсулоти (Engadget талқинига кўра Best of CES 2020);
  • FOX News: CES кўргазмасининг энг саралари;
  • Robb report: CES-2021 кўргазмасидаги энг яхши 10 та гаджет;
  • Wall Street Journal: CES-2021 кўргазмасининг энг саралари.

LG WashTower:

  • T3: CES-2021 кўргазмасининг ақлли уй учун энг яхши тўплами;
  • House Beautiful: CES кўргазмасидаги энг саралар;
  • Инновациялар соҳасидаги CTA Innovation Award мукофоти;
  • Best Products: CES-2021 кўргазмасининг фақатгина энг саралари;
  • Android Authority: CES-2021 кўргазмаси етакчилари учун мукофотлар.

LG InstaView Door-in-Door музлаткичи:

  • Уй учун тизимлар соҳасидаги мукофот;
  • Tom’s Guide: CES-2021 кўргазмаси мукофотлари;
  • PCMag: технологиялар соҳасидаги TechX Awards мукофоти;
  • Newsweek: CES-2021 кўргазмасининг энг яхши маҳсулоти;
  • Business Insider: CES-2021 кўргазмасида тақдим этилган 15та энг яхши маҳсулот.

LG'нинг Air Sous Vide технологиясига эга товарлар линияси:

  • Reviewed.com: CES Editors' Choice Awards 2021;
  • T3: CES-2021 кўргазмасининг энг яхши маҳсулоти;
  • Techlicious: Top Picks of CES 2021 Awards (CES-2021 кўргазмасидаги энг яхши маҳсулотлар учун мукофот).

LG CordZeroThinQ A9 Kompressor+ чангюткичлари:

  • Business Insider: CES-2021 кўргазмасининг 11та энг яхши маиший ускуна ва қурилмаси;
  • Инновациялар соҳасидаги CTA Innovation Award мукофоти;
  • Reviewed.com: CES Editors' Choice Awards 2021;
  • Women’s Health: CES-2021 кўргазмасидаги энг яхши янги технологиялар.

LG CES-2021 кўргазмасида қўлга киритган ютуқ ва мукофотлар ҳақида ҳамда компания мазкур кўргазмада намойиш қилган маҳсулотлар хусусида қўшимча маълумотни www.LGnewsroom.com сайтидан топишингиз мумкин.


LG Electronics, Inc. компанияси ҳақида

LG Electronics бу – халқаро инновацион компания, технологиялар ва истеъмол маҳсулотлари соҳаси етакчиси. Дунёнинг қарийб барча давлатларида ўзининг вакиллик фирмаларига эга. Компаниянинг ишлаб чиқариш объектларида 74 минг нафар ходим иш ўрнига эга. LG таркибига маиший техника ва ҳавони кондиционерлаш тизимлари, уйдаги ҳордиқ учун ускуналар, мобил алоқа воситалари, транспорт воситалари ва бизнес учун техника ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бешта компанияни ўз ичига олади. 2019 йилда компаниянинг дунё бўйича савдо айланмаси 53 млрд АҚШ долларини ташкил қилди. LG компанияси телевизор, кир ювиш машинаси, музлаткич, кондиционер, мобил алоқа, рақамли тиббий тизимлардан тортиб автомобил қисмларигача кенг ассортиментдаги маҳсулотларнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси саналади. Шунингдек, LG компанияси LG SIGNATURE премиум бренди ва LG ThinQ технологик брендига эга бўлиб, улар сунъий идрок технологияларидан фойдаланади.

LG компанияси ҳақида батафсил маълумот учун: www.LGnewsroom.com

Реклама ҳуқуқи асосида

Top