20:00 / 16.02.2021
3892
Урганч шаҳрида UZTELECOM'нинг янгиланган савдо ва хизмат кўрсатиш офиси очилди

2021 йил 15 феврал куни Урганч шаҳрида UZTELECOM Миллий операторининг янгиланган, замонавийлаштирилган савдо ва хизмат кўрсатиш офисининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Байрам тантанасида Компания раҳбарияти ва Хоразм филиали раҳбарияти вакиллари иштирок этишди. Тадбир меҳмонларига офис билан танишиш сафари ўтказилди, улар у ерда Компания хизматларига уланиш имконига эга бўлдилар, шунингдек эсдалик совғалари ҳам топширилди.

2020 йил охирида UZTELECOM бутун Республика бўйлаб савдо ва хизмат кўрсатиш офисларини модернизация қилиш ва такомиллаштириш бўйича кенг кўламли лойиҳа бошланиши ҳақида эълон қилди. Ушбу лойиҳанинг бошланғич босқичи Aндижон шаҳрида янгиланган офиснинг очилиши бўлиб, у ерда меҳмонларга Компания хизматларининг янги имкониятлари намойиш этилди.

ЎзМобайл филиалининг савдо ва хизмат кўрсатиш офислари реконструкция қилиш лойиҳасининг асосий концепцияси – абонентлар учун энг эргономик ва қулай офисларни яратишдир. Энди улар UZTELECOM Миллий операторининг барча хизматларини, яъни уй Интернетидан тортиб мобил алоқагача бўлган хизматларни бир жойда, жойлашган ҳудудидан қатъи назар, бир хил даражада тез ва қулай тарзда улаш имкониятига эга бўладилар. Лойиҳа режасига кўра, Республикамизнинг барча вилоятларида янгиланган офислар бир хил Еcо Hi-Tech услубида лойиҳалаштирилади ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун замонавий технологик ечимлар билан жиҳозланади.

«2020 йил UZTELECOM учун муҳим йил бўлди – биз мобил алоқа соҳасида сезиларли ютуқларга эришдик. Кўплаб ижтимоий лойиҳалар амалга оширилди, бунинг натижасида Ўзбекистоннинг энг чекка нуқталарида яшовчи аҳоли ҳам энди мобил алоқа хизматларидан бемалол фойдаланишлари мумкин! Бундай лойиҳалар Компания учун жуда муҳимдир. Бундан ташқари, 2020 йилда бизнинг абонентлар базамиз 2 миллионга ўсди ва бу 5 йил ичида биз аҳолининг ишончи ва меҳрини қозонишга муваффақ бўлганимизнинг ҳақиқий далилидир. Шунингдек, биз бутун Ўзбекистон бўйлаб савдо ва хизмат кўрсатиш офисларимизни модернизация қилиш бўйича кенг кўламли лойиҳани бошладик. Дунё миқёсидаги халқаро тажриба ва тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда биз ягона концепцияни ишлаб чиқдик, яъни барча абонентлар UZTELECOM'нинг кенг турдаги телекоммуникация хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлган эргономик, шинам офислардир. Ўзбекистондаги барча мавжуд савдо ва хизмат кўрсатиш офисларининг ўзгариши Компаниямизни модернизация қилиш ва такомиллаштириш йўлидаги яна бир қадамдир. Урганчда янгиланган савдо ва хизмат кўрсатиш офисининг очилиши ушбу йирик лойиҳанинг давоми бўлди», – деди ЎзМобайл филиалининг директор ўринбосари Исламов Жавлон.

Меҳмонларни ёқимли мусиқа, тантанали очилиш маросими, интерактив танловлар ва албатта эсда қоларли совғалар қарши олди. Шунингдек, ходимлар офис бўйлаб қисқа экскурсия ўтказдилар ва ташриф буюрувчиларни барча янгиликлар билан таништирдилар.

«Биз учун бундай муҳим тадбирнинг бир қисмига айланган ҳар бир меҳмонимизга самимий миннатдорчилигимни билдираман! Биз шаҳримиз аҳолисига юқори сифатли мобил алоқа ва энг яхши хизматни тақдим этишдан мамнунмиз. Модернизация қилинган офис ҳар бир абонент учун хизмат ва ўзларини қизиқтирган маълумотлар билан тез ва қулай тарзда танишиш имкониятига эга бўладиган тарзда лойиҳалаштирилган. Ишончимиз комилки, ушбу янгиланишлар аҳоли томонидан илиқ қабул қилинади ва ишончли алоқаларимизни ўрнатиш учун асос бўлади!» – деди ЎзМобайл филиалининг Хоразмдаги ҳудудий директори.

Бизнинг веб-сайтимиз: uztelecom.uz

Ягона call-марказ: 1099

Facebook: fb.com/uztelecom

Техник қўллаб-қувватлаш: fb.com/groups/tshtt.uz

Instagram: @uztelecomuz

Telegram: t.me/uztelecomuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top