13:35 / 19.02.2021
3557
Ургутдаги «Атоуллохон» жоме масжидининг янги хонақоҳи қурилишига ҳисса қўшинг

Самарқанд вилоятининг Ургут тумани — Ўзбекистоннинг аҳолиси энг кўп тумани ҳисобланади. Шу сабабли мачитлар сони бўйича ҳам Ургут республикада етакчи. Айни пайтда туманда 60 дан зиёд жоме масжидлари фаолият кўрсатмоқда.

Ана шундай масжидлардан бири «Ўрамас» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида, Самарқанд — Ургут йўлининг бўйида жойлашган «Атоуллохон» жоме масжидидир.

У дастлаб 2005 йилда барпо этилган ва 300 намозхонга мўлжалланган эди. Бироқ масжид асосий йўл устида жойлашгани сабаб, кейинги йилларда жума намозларида одамларни сиғдира олмай қолди. Эски хонақоҳ ичкарироқда жойлашгани сабаб, меҳроб ортидан кўпчилик намозхонларга ибодат учун жой ҳозирлаш ҳам қийинлашиб қолган эди.

Масжид замонавий лойиҳалар асосида, олдинроққа — кўча томонга чиқарилиб, 1500 намозхонни ўз бағрига сиғдира оладиган, ертўлали ва икки қаватли қилиб, хайрия ва ҳашар йўли билан барпо этилмоқда. Шу сабаб, ушбу масжиднинг қурилишига ҳамюртларимизнинг кўмаги зарур бўлиб турибди.

Масжиднинг янги ҳонақоҳи қурилиши бориши ҳақида масжиднинг имом ноиби Шарофиддин Мунавваров юрдошларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан янги масжиднинг пойдевор, ертўла қисми қуриб бўлингани, айни пайтда хонақоҳининг девор қисми тикланаётгани ҳақида сўзлаб берди. Қурилиш ишларининг жадаллашуви учун сахий ҳамюртларимизнинг кўмаги зарур эканлигини айтиб, улардан масжидга хайрия қилишни сўраб қолди.

Масжид қурилишига ҳисса қўшиш билан инсон қиёматга ўзи учун захира йиғади. Аллоҳ таоло «Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир», дея марҳамат қилган.

Азиз юртдошлар! Бугун қилган ҳар бир савоб амалимиз охиратимизга заминдир. Сиз азизларни ҳам ушбу хайрли ишларга чорлаб қоламиз. Аллоҳ таоло қилган эҳсонларингизнинг савобларини кўпайтириб берсин.

Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:

UzCard (Agrobank): 8600 0417 1398 2545

UzCard (Hamkorbank): 8600 1204 7655 8815

Humo (Agrobank): 9860 0303 2758 7389

Visa (Agrobank): 4187 8000 0046 0550

Барча пластик карталар Шарофиддин Мунавваров номида.

Алоқа учун телефон: (97) 408 14 67

Шуҳрат Шокиржонов тайёрлади.
Оператор ва монтажчи: Жаҳонгир Алибоев

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top