10:14 / 20.02.2021
4960
Марғилон шаҳридаги дўконларда содир бўлган ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди

Марғилон шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган дўконларда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун соат 05:50да Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган дўконларда ёнғин юзага келганлиги тўғрисида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
   
Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан ФВВ вилоят бошқармасининг 3та ёнғин-қутқарув экипажи соат 05:54да етиб борган ва соат 05:57да ёнғин ўраб олиниб, соат 06:30да тўлиқ ўчирилган. 

Ҳодиса натижасида 4та дўконнинг умумий 90 квадрат метр майдонида том ва ички қисмлар ёнган. Ҳаракатлар натижасида савдо дўконларининг 200 квадрат метр майдони офатдан сақлаб қолинган. 

Ҳозирда мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Top