10:33 / 24.02.2021
2915
Дунёда коронавирусдан ўлим даражаси бир ҳафта ичида 20 фоизга камайди

Инфекцияни юқтириб олганлар сони ҳам 11 фоизга қисқарди.

Фото: Reuters

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 15 февралдан 21 февралгача бўлган вақт ичида 11 фоизга, вафот этганлар сони эса ўтган ҳафтага нисбатан 20 фоизга камайди. Чоршанба куни Женевада эълон қилинган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг ҳафталик эпидемиологик бюллетенига кўра касалланиш даражасининг пасайиши кетма-кет олтинчи ҳафта кузатилмоқда, деб ёзади ТАСС.

«Дунёда янги касалланиш ҳолатлари ҳақидаги хабарларнинг сони кетма-кет олтинчи ҳафта пасайиб бормоқда, улар 11 фоизга кам қайд этилган», - дейилади ЖССТ маълумотида. 

Ўтган ҳафта давомида 2 457 026та касалланиш ҳолати ва 66 359та ўлим кузатилган. 21 февраль ҳолатига кўра, дунё бўйлаб 110 763 898та касалланиш ҳолати ҳамда 2 455 331та ўлим қайд этилган.

Сўнгги бир ҳафта ичида касалланишнинг пасайиши айниқса Шимолий ва Жанубий Америка қитъасида (19 фоизга), Тинч океанининг ғарбий минтақасида (9 фоизга), Европада (7 фоизга) ва Шарқий Ўрта Ер денгизида (7 фоизга) сезиларли бўлди. 

Ушбу минтақаларда ўлим даражаси ҳам мос равишда 23 фоизга, 6 фоизга, 19 фоизга ва 3 фоизга камайди. Ўлим ҳолатларининг камайиши Африкада (20 фоизга) ва Жануби-Шарқий Осиёда (6 фоизга) ҳам қайд этилган. 

Шимолий ва Жанубий Америкада етти кун ичида 1,06 миллиондан ортиқ одам касалланди ва 34 мингдан ортиқ киши вафот этди. Европада 939 мингдан ортиқ янги касалланиш ҳолати аниқланди ва 24 мингдан ортиқ ўлим қайд этилди. Шарқий Ўрта Ер денгизида шифокорлар 181 мингдан ортиқ кишида инфекцияни аниқлашди, 2,4 мингдан ортиқ одам вафот этди. 

АҚШда бир ҳафта ичида инфекцияни юқтирганлар сони 480 мингдан ошди, ундан кейин Бразилия (316 мингдан ортиқ янги ҳолат), Франция (131 мингдан ортиқ), Россия (92 мингдан ортиқ), Ҳиндистон (86 мингдан ортиқ), Италия (84 мингдан ортиқ), Буюк Британия (78 мингдан ортиқ), Чехия (65 мингдан ортиқ), Индонезия (60 мингдан ортиқ) ва Эрон (55 мингдан ортиқ) бормоқда. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top