11:00 / 25.02.2021
3791
Ўзбек ўқувчиларининг иккинчи гуруҳи UWC глобал мактабига қабул қилинди

Eriell Group ва Enter Engineering компаниялари иқтидорли ўзбек ўқувчиларига дунёқарашларини кенгайтириш ва чет элда ўқиш имкониятини берувчи дастурни қўллаб-қувватлашни давом эттирмоқдалар.

Eriell Group («ERIELL») халқаро нефт конларига хизмат кўрсатиш гуруҳи ва Ўзбекистондаги энг йирик EPC пудратчиларидан бири бўлган Enter Engineering Pte Ltd («Enter») компаниялари ўзларининг ташкилий ва молиявий кўмагида ўзбекистонлик ўқувчиларнинг иккинчи гуруҳи United World Colleges (UWC) коллежига муваффақиятли қабул қилинганларини маълум қилади.

UWC Ўзбекистон Миллий Қўмитаси («UWC Uzbekistan») Ўзбекистон Республикасида иқтидорли ўқувчиларга дунёқарашини кенгайтириш ва бутун дунё бўйлаб UWC мактабларида ўқиш имконини беради. Ушбу дастур ERIELL ва Enter томонидан молиявий ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватланяпти ҳамда унга ERIELL ва Enter бошқарув кенгаши раисининг маслаҳатчиси, UWC Ўзбекистон Миллий Қўмитаси раиси Нигора Ибадова раҳбарлик қилмоқда.

UWC Ўзбекистон назорати ҳамда ERIELL ва Enter компанияларининг доимий кўмаги остида ўтган кўп босқичли мураккаб танловдан сўнг 182 нафар номзод орасидан 3 нафар ўзбекистонлик ўқувчи қуйидаги ўринларни муваффақият билан қўлга киритишди:

  • UWC Dilijan (Арманистон) – 2 талаба;
  • UWC Li Po Chun (Гонконг) – 1 талаба.

Ушбу уч ўқувчи, тўрт нафари 2020 йил сентябр ойида Италия, Ҳиндистон, Гонконг ва Буюк Британиядаги UWC мактабларида ўқишни бошлаган ва тўрт нафари ўқишни кейинги йилга кўчирган саккиз нафар ўзбекистонлик ўқувчилардан иборат биринчи гуруҳнинг изидан юрмоқдалар.

ERIELL Group ва Enter Engineering бошқаруви раиси Бахтиёр Фозилов шундай деди:

«Мен Арманистон ва Гонконгдаги UWC мактабларида ўқиш учун ажойиб имкониятни қўлга киритган ушбу уч ўқувчини табриклайман. Уларнинг Ўзбекистоннинг ажойиб вакиллари бўлишига шубҳам йўқ.

Ўзбекистон демографик нуқтаи назардан Евроосиёнинг энг ёш давлатидир. Бизнинг ERIELL ва Enter компанияларимиз Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшларнинг таълим олишига ва уларнинг янги имкониятларга эришишига қаратилган сиёсатини ҳамда «2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилиш бўйича тавсиясини қатъий қўллаб-қувватлайдилар».

1962 йилда ташкил этилган ва тўртта қитъада мавжуд 18 та UWC мактаблар тизимида ҳозирда 160 дан ортиқ мамлакатдан 10786 ўқувчи таҳсил олади. UWC мактаблари тажрибалар асосида билим олишга асосланган Халқаро бакалавр диплом дастурининг (IBDP) юқори академик стандартларини жамоат ишлари ва очиқ ҳавода ишлашга устувор аҳамият бериш билан тўлдиради.

Иордания Қироличаси Нур – UWC'нинг амалдаги президентидир. Дастур битирувчилари орасида Канаданинг Бош вазири ўринбосари ва яқинда Канаданинг молия вазири этиб тайинланган Христия Фриленд ва Ben & Jerry's компаниясининг собиқ бош директори Йостейн Сольхейм бор.

ERIELL Group ва Enter Engineering компаниялари Матбуот хизмати

Top