12:25 / 26.02.2021
8986
UNITS – UZTELECOM'дан мобил алоқа абонентлари учун инновацион янгилик

UZTELECOM миллий оператори ўз абонентларига қулайлик яратиш учун ягона ҳисоб-китоб тизимига эга бўлган инновацион UNITS тарифлар тизимини тақдим этади!

Бугунги кунда мобил алоқа ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бўлган. Мобил операторни танлашда биз биринчи навбатда хизматларнинг сифати, уларнинг қулайлиги ва мослашувчанлигига аҳамият берамиз. Аммо ҳар доим ҳам бизнинг эҳтиёжларимизга мос келадиган қулай тариф режасини топиб бўлмайди, ахир, маълум бир ой ичида бизга кўпроқ керак бўладиган манбаани – дақиқа, мегабайт ёки SMS ни тахмин қилиш қийин. UZTELECOM'дан инновацион UNITS тарифлар тўплами ёрдамида эса сиз ушбу муаммони унутишингиз мумкин.

UNITS – бу тарифингиз ресурсларини ўзингиз исталган миқдорда фойдаланиш имкониятини берадиган, мобил алоқа бозорида ноёб, инновацион, мослашувчан тариф тизими. Энди тарифга уланганингизда Сиз мегабайт, дақиқа ёки SMSларни харид қилш ўрнига мобил алоқа учун универсал ўлчов бирлиги бўлган юнитларни сотиб оласиз! Реал вақт режимида дақиқалар, мегабайтлар ёки SMSларингизни осонгина бошқаришингиз мумкин. Ҳисоб-китоб қилиш жуда оддий – 1 Unit = 1 МБ = 1 дақиқа  =1 SMS.

Шундай қилиб, қиймати 7 000 дан 75 000 сўмгача бўлган 8 та таклиф қилинган режалардан бирини танлаб, 700 дан 21 000 гача Units сотиб олишингиз ва уларни ўзингиз учун қулай бўлган нисбатда мобил қўнғироқлар, Интернет ёки SMS-чатларда сарфлашингиз мумкин. Unit лар сони катталашган сари, унинг қиймати арзонлашади.

Шу билан бирга, тариф режасида лимитдан ташқари ҳаражат сарфлаш ва уни янгилаш энди жуда қулай – тарифингиз ҳисоб-китоби UNITS билан осонлашади! Тарифингиз UNITS сарфлангандан сўнг, ҳисобингиздан лимитдан ташқари маблағ ечилмайди. Бундай ҳолатларда, Сиз ўзингизнинг UNITS ингизни RESTART хизмати орқали янгилашингиз мумкин.

UNITS тариф режаларига ўтиш деярли ҳар қандай тариф режасидан ва қулай усулда амалга оширилади (USSD-буйруқлар, SMS, шахсий кабинет, "MyUZTELECOM " мобил иловаси, савдо офислари ёки Компаниянинг ягона call-маркази орқали)

UZTELECOM билан қиш мавсуми қизғин кечади!

Ҳар бир Unit Сизнинг ихтиёрингизда! 

UZTELECOM – миллий оператор.

Батафсил маълумот: UNITS

Сайт: uztelecom.uz/uz

Ягона call-марказ: 1099

Facebook: fb.com/uztelecom

Техник қўллаб-қувватлаш: fb.com/groups/tshtt.uz

Instagram: @uztelecomuz

Telegram: t.me/uztelecomuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top