16:14 / 02.03.2021
9678
Дунёдаги миллиардерлар сони маълум қилинди

Бутун дунёдаги барча миллиардерларнинг ярмидан кўпроғи Хитой ва АҚШга тўғри келади.

Хитой / Фото: Pixabay

Бутун дунёдаги миллиардерлар сони 3228 нафарга етди, дейилади Hurun Research Institute тадқиқотида.

Сайёрадаги миллиардерларнинг умумий бойлиги 14,7 триллион долларга етган.

Миллиардерлар сони бўйича Хитой етакчи. Агар АҚШдаги миллиардерлар 696 нафар бўлса, Хитойда 1058 нафар миллиардер яшайди. Дунёдаги барча миллиардерларнинг ярмидан кўпроғи Хитой ва АҚШга тўғри келади.

Ҳиндистон 177 нафар миллиардер билан учинчи ўринда жойлашган. 

Amazon асосчиси Жефф Безос 184,3 млрд доллар билан дунёнинг энг бой кишилари рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан кейинги ўринларда Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск (169,9 млрд доллар) ва Louis Vuitton Moët Hennessy президенти Бернар Арно (158,4 млрд доллар) жойлашган.

Top