22:59 / 04.03.2021
2646
Халқаро коинот станциясининг хизмат муддати 2028 йилгача узайтирилди

Халқаро коинот станциясининг хизмат муддатини 2028 йилгача узайтиришга қарор қилинди. Бу ҳақда Россиянинг “Энергия” корпорацияси вакили Юрий Гидзенко маълум қилди.  

Фото: Universal History Archive/ Universal Images Group via Getty Images

Унинг таъкидлашича, станцияда герметик ёпилган ёриқлар унинг 2028 йилгача ишлашига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Феврал охирида Россиянинг Парвозларни бошқариш марказида ХКСнинг Россияга қарашли модули корпусида 6та ёриқ бор бўлиши ва улардан ташқарига ҳаво сизиб чиқаётган бўлиши мумкинлиги маълум қилинган. Жумладан, ХКС экипажи томонидан 2020 йил октябрда Россияга қарашли “Звезда” модули оралиқ камерасида 4,4-4,5 смли ёриқ топилган. Кейинроқ ушбу ёриқ вақтинча ёпиб қўйилган. 2020 йил декабрда ҳаво сизиб чиқаётган яна битта жой аниқланган.

ХКСнинг хизмат муддати 2024 йилда поёнига етади. Аввалроқ станциянинг хизмат муддати 2030 йилгача узайтирилиши мумкинлиги ҳақида бир неча маротаба маълум қилинган.

Top