22:49 / 13.03.2021
15109
2020 йилда ички ишлар ходимлари содир этган жиноятларнинг 27таси «ўлим ҳолати билан боғлиқ»

Кеча, 12 март куни Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлисида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов тизимнинг ўтган йилдаги фаолияти бўйича ахборот берди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, вазир ахбороти давомида тизимдаги ходимлар томонидан содир этилган жиноятларга ҳам тўхталиб ўтган.

«Ўтган йили тизимимиздаги 134та ходимнинг 27 нафари ўлим билан боғлиқ ёки тан жароҳати етказиш билан боғлиқ ҳолатларда иштирокчи бўлган.

Ходимларимизнинг 107 нафари мансаб ваколатларидан четга чиқиш, хизматга совуққонлик билан қараш билан боғлиқ жиноятларни ҳам содир этган.

Шунингдек, жиноятни қасддан яшириш билан боғлиқ 18та ва порахўрлик билан боғлиқ 16та ҳолат ҳам ички ишлар тизимидаги ходимлар томонидан содир этилган.

Буларга озодликдан маҳрум қилиш, хизматдан бўшатиш каби жазолар бериляпти», – деди Пўлат Бобожонов.

Вазирнинг қўшимча қилишича, ҳозирда ички ишлар тизимидаги ходимларни ўқитиш, кадрлар тайёрлаш ишлари янгича шаклга ўтказилган.

«Ҳозир ички ишлар академиясига четдан одам олмаяпмиз. Академияга келаётганлар ўзимизнинг лицейларни битказган, ишлаб турган ходимлар ёки «Темурбеклар мактаби»ни битказганлар. Яъни улар тайёр кадрлар, 3 йил лицейида форма кийганлар. Олдин биз кадрни кўчадан олардик. Шунга мажбур эдик.

Биз ҳозир ҳатто ходимларимизга унвон беришдан аввал ҳам уларни ўқитяпмиз», деган Пўлат Бобожонов. 

Top