18:30 / 18.03.2021
9005
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди

Хуррам Тешабаев инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар бўлди. Бу борада президентнинг 15 мартдаги қарори қабул қилинган.

Хуррам Фаттихович Тешабаев инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари — Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директори лавозимига тайинланди.

Х.Тешабаев янги лавозимида Россия Федерацияси билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, молия-техник ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва амалда рўёбга чиқариш, Россия Федерацияси билан юқори технологиялар, инновациялар, саноат, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида ташкил этилган «Лойиҳа офиси» фаолияти доирасида янги саноат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Россия томони билан ҳамкорликда амалга оширишни таъминлашга масъул бўлади.

Шунингдек, Х.Тешабаев Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш марказига раҳбарлик, Ўзбекистон-Япония ўқув маркази ва Республика ҳудудларидаги "Лойиҳалар фабрикаси" тизимига кураторлик қилиш бўйича ўз фаолиятини ҳам давом эттирмоқда.

У 2019 йилнинг 28 июнидан бери Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Top