14:17 / 19.03.2021
20534
Даврон Ҳидоятов: «Ўзим тошкентлик бўлсам ҳам энди Тошкент вилояти фарзандиман»

Нурафшон шаҳрида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Сессияда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб келган Даврон Ҳидоятов вилоятнинг тўлақонли ҳокими этиб тасдиқланди.

“Сени ўзим тавсия қилдимми, ўзим қўллаб-қувватлайман. Юқорида айтганимдай, Тошкент вилояти шахсан менинг назоратимда бўлади. 15та туман, 7та шаҳар ҳокимининг келгуси тақдири бўйича ҳам шахсан ўзинг қарор қабул қиласан. Ишонч берилган одамнинг ўзи ишонган жамоаси бўлиши керак”, деди президент

Даврон Ҳидоятов депутатлар ва президентга ишонч учун миннатдорчилик билдирди.

“Ўзим тошкентлик бўлсам ҳам энди Тошкент вилояти фарзандиман. Ишончни оқлаш учун барча режаларни тузамиз ва узлуксиз ишлаймиз”, деди у.

Сессияда Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режалари тузилди ва вилоят туманларини турли йўналишларга ихтисослаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Top