21:37 / 20.03.2021
12269
Байден Наврўз муносабати билан байрам табригини эълон қилди

Жо Байден байрам табригида дунё коронавирус пандемияси фонида қийин даврни бошидан кечиргани, лекин яхши кунларга яқин қолганини қайд этган.

Фото: AP

АҚШ президенти Жо Байден Наврўз байрами муносабати билан табригини эълон қилди.

У байрам табригида дунё коронавирус пандемияси фонида қийин даврни бошидан кечиргани, лекин яхши кунларга яқин қолганини қайд этган.

У Наврўз байрами Эрондан Марказий Осиё мамлакатларигача, Яқин шарқдан Европагача дунёнинг кўплаб давлатларида нишонланишини эътироф этган.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси сабабли байрамлар ҳам рақамли шаклда нишонланмоқда.

«Барча оғриқлар ва йўқотишлардан сўнг бизни олдинда яхши кунлар кутиб турганини эслашимиз лозим», - дейилади Жо Байденнинг табригида.

Аввалроқ Жо Байден Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан табриклаганди.

«Ҳурматли Президент жаноблари! Сизга ва Ўзбекистон халқига Наврўз тинч, бахтли ва фаровон бўлишини тиламоқчиман.

Афғонистонда урушга чек қўядиган, барқарор ва дипломатик ечимни таъминлайдиган тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги биргаликдаги ишларимизда Наврўз байрами тинчлик ниҳоятда муҳим неъмат эканини эслатиб туради.

Жорий йилда Ўзбекистон мустақиллигига 30 йил тўлади. Кейинги йилларда Сиз муҳим ислоҳотларни амалга оширдингиз ва менинг Администрациям бу муваффақиятни давом эттириш учун мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилишга тайёр», дейилган жумладан табрик мактубида.

Top