00:00 / 26.03.2021
10329
Эрон Исроил юк кемасига ракета зарбаси бергани маълум қилинди 

Арабистон денгизида Исроилнинг XT Management компаниясига тегишли юк кемасига Эроннинг ракетаси тегиши оқибатида шикаст етди. Воқеа оқибатида кема экипажига жабр етмаган, деб хабар берди Исроил телевидениесининг 12-канали.

Фото: REUTERS/WANA/Nazanin Tabatabaee

Телеканал маълумотларига кўра, кема Танзаниядан Ҳиндистонга йўналаётган бўлган ва ҳужумдан кейин йўлини давом эттира олган. Кемага етказилган зарар у белгиланган портга етиб боргач баҳоланади. Таъкидланишича, воқеа ҳақида кема эгаси ва Исроил хавфсизлик кучлари хабардор қилинган. Улар ҳозирда вазиятнинг жиддийлиги даражасини ўрганишмоқда.

Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу феврал охирида Уммон кўрфазида Исроилга қарашли Helios Ray кемасига ҳужумда ҳам Эронни айблаганди. Бироқ Эрон бу айбловларни қатъиян рад этган. Кема Саудия Арабистонидаги Даммам портидан Сингапурга йўналаётган бўлган.

Top