19:36 / 03.04.2021
5130
Эрон АҚШ санкцияларининг босқичма-босқич олиб ташланишига қарши чиқди

6 апрел куни Венада Эрон ядровий келишуви бўйича қўшма комиссиянинг учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Эрон ҳукумати ядровий келишув сабабли киритилган АҚШ санкцияларининг босқичма-босқич олиб ташланишига қарши чиқмоқда ва уларнинг тўлиқ олиб ташланишини талаб қилмоқда, деб хабар берди Press TV Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Саид Хатибзодага таяниб.

«Босқичма-босқич олиб ташлаш режаси кўриб чиқилмаяпти. Эрон барча АҚШ санкциялари олиб ташланиши сиёсатида собит», — деди у.

6 апрел куни Венада Эрон ядровий келишуви бўйича қўшма комиссиянинг учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Аввалроқ Вашингтон Эрон ядровий дастури бўйича Венада бўлиб ўтадиган музокараларда қатнашишини маълум қилганди.

CNN телеканалининг хабарига кўра, АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасида тўғридан тўғри учрашув ўтказилмайди, бироқ Вашингтон делегацияси келишувнинг бошқа иштирокчи мамлакатлари вакиллари билан учрашишни режалаштирмоқда.

Top