14:04 / 09.04.2021
6434
Тошкентда 3та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 9 апрел куни соат 10:00ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида жойлашган туман ИИО ФМБ биноси рўпарасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Ф.М. бошқарувидаги "Ласетти" русумли, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Р.Ф. бошқарувидаги "Дамас" русумли ва ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Д.А. бошқарувидаги "Спарк" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Top