10:36 / 14.04.2021
27271
Коронавирус: Ўзбекистонда сўнгги бир кунда 200дан ортиқ янги ҳолат аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 212та янги касалланиш ҳолати аниқланиб, шифохоналарда даволанаётган беморлар сони 1600дан ошгани ҳақида хабар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 212та янги касалланиш ҳолати аниқланиб, шифохоналарда даволанаётган беморлар сони 1600дан ошгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 13 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85503 (+212) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 2 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 1 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 10 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 23 нафари Тошкент вилоятида,
  • 145 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 5 нафар,
  • Навоий вилоятида 1 нафар,
  • Наманган вилоятида 3 нафар,
  • Хоразм вилоятида 7 нафар,
  • Тошкент вилоятида 21 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 138 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83264 (+175) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1605 нафар бемор даволанмоқда, шундан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top