16:00 / 14.04.2021
14797
Mobiuz янги ҳамёнбоп тариф режаларини ишга туширди
Фото: Mobiuz

«Mobi 25» ва «Mobi 30+»нинг ойлик абонент тўлови мос равишда 25 минг сўм ва 30 минг сўмни ташкил этади.

Mobiuz мутахассислари уяли алоқа хизматлари фойдаланувчиларнинг фикр ва таклифларини доимий равишда ўрганиб келмоқдалар. Маълумотлар шуни кўрсатадики, жуда кўп сонли абонентлар мобил алоқага ойига 40 минг сўмгача сарфлашга тайёр. Шундай экан, бундай талабга мос келадиган маҳсулот ва хизматларни жорий этиш мақсадга мувофиқ.

Бу сегментга кирадиган абонентларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб, Mobiuz мобил алоқа оператори мослашувчан шартларга эга иккита – “Mobi 25” ва “Mobi 30+” тариф режаларини ишга туширди. Хусусан, “Mobi 25” бўйича 3 500 МБ, Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун 750 дақиқа ва 750 та SMS-хабар киради. “Mobi 30+” абонент тўлови доирасида 5 000 МБ, 1 000 дақиқа ва хабарни ўз ичига олган.

Авваллари абонентлар ойлик тўловларни тежаш мақсадида ойнинг охирида тариф режаларини ўзгартиришлари керак эди. “Mobi 25” ва “Mobi 30+”га исталган вақтда уланиш ёки ўтишлари мумкин. Тарифларнинг абонент тўлови уланган ёки тарифга ўтган кунида тўлиқ олинади, барча тўпламлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилади.

Mobiuz'нинг янги маҳсулотлари мосланувчан – уларда кунлик абонент тўловга ўтиш имконияти бор. Масалан, абонент 22 апрель куни “Mobi 25” тарифига уланди ва тариф бўйича ойлик тўловни амалга оширди. Кейинги ойлик тўлов 22 майда амалга оширилиши керак. Аммо агар ўша куни абонент балансида 25 минг сўмдан кам маблағ бўлса, абонент рақами бандланмайди. Тариф автоматик равишда кунлик ечиб олиш тартибига ўтади.

Mobiuz'нинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев сўзларига кўра, компания бошқа тарифлар бўйича ҳам янгиликлар эълон қилди. Масалан, ўта арзон «Yengil» тарифига уланиш имконияти жорий йилнинг июнь ойи охиригача узайтирилди. Ушу тарифда барчаси (қўнғироқлар, МБ, SMS) атиги 8 сўмдан. Абонент тўлови ойига 8 минг сўмни ташкил этади, шу билан бирга 80 дақиқа, МБ ва SMS ҳам тақдим этилади.

Omad Plus (500 МБ, 400 дақиқа ва хабарлар ойига 12 минг сўмга), Mobi 20” (2 000 МБ, 500 дақиқа ва СМС 20 минг сўмга), Mobi 40” (8 000 МБ, 1 200 дақиқа ва хабар 40 минг сўмга) ҳамда бошқа тарифларга уланиш ҳам давом этмоқда.

Mobiuz маҳсулот ва хизматлари билан www.mobi.uz веб-сайтида танишишингиз, операторнинг Telegram каналида эса (https://t.me/MOBIUZuzb) кунлик янгиликлар ва фойдали маълумотларни олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top