12:52 / 17.04.2021
4153
SpaceX Ойга астронавтларни олиб бориш бўйича шартномани қўлга киритди 

SpaceX NASA шартномасини қўлга киритди. Компания «Артемида» дастури доирасида Ойга астронавтларни қўндириш учун қўниш модулини яратади

Фото: SpaceX

Илон Маскнинг SpaceX компанияси астронавтларни Ойга олиб бориш бўйича NASA шартномасини қўлга киритди, деб хабар қилмоқда космик агентлик. 

Шартномага Amazon асосчиси Жефф Безоснинг Blue Origin компанияси ҳам даъвогарлик қилди, у Lockheed Martin, Northrop Grumman ва Draper билан саъй-ҳаракатларни бирлаштирди.

Аммо, натижада 2,89 миллиард долларлик шартнома SpaceX’га берилди. Компания «Артемида» (Artemis) дастури доирасида Ойга астронавтларни қўндириш учун қўниш модулини лойиҳалаштиради ва қуради. 

Дастурнинг биринчи босқичи 2021 йилга мўлжалланган. Унинг доирасида Space Launch System ракетасида ўрнатилган Orion космик кемасининг Ой атрофида парвози ва Ерга қайтиши режалаштирилган. Иккинчи босқичда, 2023 йилда кема экипаж билан Ой атрофида парвоз қилади. NASA сунъий йўлдошига қўнишнинг ўзи 2024 йилга мўлжалланган. 

«Артемида» космик дастури АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилади. Унинг мақсадларидан бири - биринчи аёлни сунъий йўлдошга юбориш. NASA’нинг умид қилишича, ушбу дастур Ойда доимий аҳоли пунктини яратишга қўйилган қадам бўлади.

Ушбу космик дастурга Европа космик агентлиги (ESA), Япония, Канада, Австралия, Буюк Британия ва бошқа қатор мамлакатлар ҳам қўшилди. Россия АҚШ билан қўшма дастурда иштирок этишдан бош тортди. 

Top