10:06 / 19.04.2021
481
Бухорода яна 2 та болалар боғчаси фойдаланишга топширилди

Бухоро вилоятининг Когон шаҳри ва Вобкент туманида 150 ўринли иккита мактабгача таълим ташкилотлари иш бошлади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Когон шаҳрининг «Истиқлол» МФЙда фойдаланишга топширилган 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, муассаса қурилишига 2 миллиард 668 миллион сўм маблағ сарфланган.

Шунингдек, Вобкент туманидаги «Косари» МФЙ Росбадан қишлоғида 2019 йилда «Обод қишлоқ» давлат дастурига мувофиқ қурилиши бошланган 2-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам фаолиятини бошлади. Мазкур болалар боғчанинг қурилишига 2 миллиард 700 миллион сўм сарфлангани маълум қилинган.

Вобкент тумани ҳокими Фарҳод Умаров 2021 йил якунига қадар туманда мактабгача таълим ташкилотига қамров 75 фоизга етказилишини маълум қилган.

Аввалроқ вилоятининг Жондор ва Когон туманларида 120 ҳамда 90 ўринли мактабгача таълим ташкилотлари иш бошлаганди

Top