16:54 / 20.04.2021
18234
Mobiuz Ўзбекистонда eSIM технологиясини ишга туширган илк мобил операторга айланди
Фото: Mobiuz

eSIM битта смартфонда одатий SIM-картасиз бештагача рақамдан фойдаланишга имкон беради ва бошқа бир қатор афзалликларга эга.

Энди Ўзбекистонда eSIM (embedded SIM – «ўрнатилган SIM-карта») имкониятларини синаб кўриш мумкин. Хизмат фақат Mobiuz мобил оператори томонидан эксклюзив равишда тақдим этилмоқда. Компания бу орқали ўз абонентларига халқаро замонавий технологияларни тақдим этишга интилаётганини яна бир бор намоён этди.

Ихтиро қилинганидан буён SIM-карталар доимий равишда ривожланиб ва тобора кичрайиб бормоқда. Бироқ, кўплаб абонентлар бир нечта рақамдан фойдаланиши смартфонларда SIM-карталар учун жой етишмаслиги масаласини келтириб чиқаради. Уни ҳал қилиш учун эса виртуал SIM-карта (eSIM) қўл келади. У смартфон ёки планшетга аввалдан ўрнатилган модул бўлиб, қандайдир қўшимча жой талаб қилмайди ҳамда мобил қурилмада кўплаб рақамлардан фойдаланишга имкон беради.

eSIM афзалликлари нимада? eSIMни олиб ташлаш, бузиш ёки йўқотиб қўйишнинг иложи йўқ, чунки у смартфон ёки планшет микросхемасига ўрнатилган. Унда оддий SIM-карталар каби бандланиб қолиши мумкин бўлган PIN ёки PUK кодлари йўқ. eSIMни смартфоннинг ўзи ҳимоялайди. Қурилма йўқолган ёки ўғирланган тақдирда, учинчи шахслар абонент рақамидан фойдалана олмайди. Шу билан бирга, eSIM оддий SIM-карта ўрнини боса олади ва барча уяли алоқа хизматларини қўллаб-қувватлайди. Технология фақат маълум қурилмалар моделларида ишлайди, уларнинг рўйхати бу ерда жойлашган: https://mobi.uz/uz/support/e_sim/.

Mobiuz eSIMни босқичма-босқич жорий этмоқда. Биринчи босқичда хизмат синов тариқасида республиканинг барча офисларида тақдим этилади. Янги рақамни улаш ёки мавжуд рақамни eSIMга ўтказиш учун абонентлар ёки корпоратив мижозлар компания офисига бир марта мурожаат қилишлари кифоя.

Офисларда Mobiuz ходимлари махсус QR кодни сканерлашда ва қурилмага созламалар билан абонент профилини юклаб олишда ёрдам беради. Абонентлар eSIM технологиясидан фойдаланган ҳолда 5 тагача рақамни улашлари ва хоҳлаган рақамдан мобил алоқа хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

«Охирги пайтлари eSIM технологиясини қўллаб-қувватлайдиган замонавий қурилмалар тармоғимизда сезиларли даражада кўпайганини кўрмоқдамиз. Шунинг учун, фикримизча, ушбу хизмат мобил алоқа бозорида катта истиқболларга эга. Биз Ўзбекистонга eSIMни олиб кирган илк мобил алоқа оператори эканлигимиздан фахрланамиз. Келгусида Mobiuz ўз абонентлари ва мижозлари учун энг замонавий, арзон, қулай рақамли хизматларни жорий этиб боради», - деди Mobiuz компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев.

Mobiuz'нинг eSIM имкониятлари ҳақидаги батафсил маълумотни компаниянинг www.mobi.uz веб-сайтидан олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top