16:00 / 21.04.2021
3867
«Ипак Йўли» банки корпоратив мижозлар учун янги имконият яратди

«Ипак Йўли» банки мижозларга тўловлар билан ишлаш вақтини икки баробар қисқартиришга имкон берадиган «Dibank» хизматига уланди.

Жараёнларни рақамлаштириш ва автоматлаштириш банк муҳитида фаол суръат касб этмоқда ва рақобатбардош устунлик мижозларга тақдим этилаётган қулайлик даражаси билан белгиланмоқда. «Ипак Йўли» банки «Dibank» хизмати билан интеграция лойиҳасини амалга оширди, бу банк мижозларига тўловлар билан ишлашни икки баробар камайтириш имконини беради.

Энди «Dibank» хизмати ёрдамида «1С» ёки «Didox»да яратилган чиқувчи тўлов ҳужжатлари тўғридан-тўғри банкка боради. Ва кирим тўловлар ва ҳисобварақларни ҳисобдан чиқариш эса бухгалтерия тизимида автоматик равишда «жойлаштирилиши» мумкин.

«Venkon» раҳбари, Асқар Исмоилов:

– Бухгалтерия ҳисобини юритиш учун, Интернет-банк тизимидаги барча операцияларни рўйхатдан ўтказиш билан бир қаторда, бухгалтерия тизимида уларни «қўлда» такрорлаш керак. Шундай қилиб, сиз жуда кўп вақт сарфлашингизга тўғри келади. Биз бунга йўл қўймасликни ва юзага келиши мумкин бўлган хатоларни бартараф этишни таклиф этамиз.

2021 йил апрелга қадар «Dibank» хизмати Ўзбекистоннинг етакчи банклари томонидан қўллаб-қувватланади.

Ҳозирда «Dibank» хизмати «1С»га уланиш учун бепул. Расмий веб-сайт орқали «Dibank» хизмати ҳақида батафсил маълумот олишингиз ва босқичма-босқич кўрсатмалар билан танишишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top