16:18 / 23.04.2021
6595
Суд тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
Фото: KUN.UZ

Куни кеча бўлиб ўтган Судьялар олий кенгаши йиғилишида ваколат муддати якунига етган 3 нафар судьяни янги муддатга, шунингдек яна 3 нафар номзодни судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабарига кўра, ваколати якунига етган уч нафар судьянинг икки нафари навбатдаги 10 йиллик муддатга тайинланди, бир нафари захирада қолдирилди. Судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи 5 йиллик муддати учун ҳужжат топширган уч нафар номзоднинг фақат биттасига ишонч билдирилди. Омади чопмаганларнинг бири захирага қолдирилган бўлса, иккинчиси судьяликка нолойиқ деб топилди.

Шу тариқа, суд тизимидаги янги тайинловлар қуйидагича кўриниш олди: 

  • Жамшид Ҳусайнов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
  • Баҳодир Жўраев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги 10 йиллик, шундан 5 йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

Биринчи 5 йил муддатга тайинланган Икромжон Қурбонбоев кечадан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси лавозимида иш бошлади.

Бундан олдин, 11 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилиши хабар қилинганди

Top