10:07 / 28.04.2021
23197
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари яна 400га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда яна 378 кишида инфекция аниқлангани ва шу вақтгача қайд этилган коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 90 минг нафардан ошгани ҳақида хабар берди. Шифохоналарга ётқизилган беморлар сони 2900дан ошган.

«2021 йил 27 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 90008 (+378) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Тошкент шаҳридан ташқари, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ҳам касалланиш даражаси юқорилигича қолмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 3 нафари Андижон вилоятида,
  • 3 нафари Бухоро вилоятида,
  • 9 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 4 нафари Наманган вилоятида,
  • 73 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 8 нафари Хоразм вилоятида,
  • 75 нафари Тошкент вилоятида,
  • 180 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
  • Бухоро вилоятида 5 нафар,
  • Жиззах вилоятида 8 нафар,
  • Навоий вилоятида 6 нафар,
  • Наманган вилоятида 6 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
  • Фарғона вилоятида 2 нафар,
  • Хоразм вилоятида 3 нафар,
  • Тошкент вилоятида 52 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 176 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 86449 (+269) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2913 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top