12:00 / 29.04.2021
9332
Қишки кийимларни иссиқ мавсумда қандай қилиб тўғри сақлаш керак?
Фото: LG

Баҳорда кейинги совуқ мавсум келгунига қадар шкафга иссиқ кийимларни жойлаб қўйишга тўғри келади. Қишки кийимлар иложи борича кўпроқ сизга хизмат қилиши учун қандай қилиб тўғри сақлашни биласизми?

Ювиш, доғларни кетказиш ва яхшилаб қуритиш.

Ювиш

Сиз камида олти ойга кийимларингизни олиб қўйишни режалаштиряпсиз, яъни улар иложи борича тоза бўлиши керак. LG компаниясининг Steam технологиясига эга бўлган янги LG AI DD ақлли кир ювиш машиналари сизга бунда ёрдам беради. AI DD кир ювиш машиналари гипоаллерген цикл билан жиҳозланган бўлиб, у аллергия ва чанг таркибидаги ҳашаротлар (клешч)ни 99,9 фоизгача тозалайди. Буғ ҳатто чуқур кирланган жойларни тозалаб, стандарт намланишга қараганда анча тезроқ кирни парчалаб, ювиш жараёнини самаралироқ қилади.

Ўзингизнинг севимли нарсаларингизни кераксиз дазмоллашдан сақлаш учун «Бурмасиз» функциясини ёқиш кифоя, у буғ технологияси туфайли ювиш пайтида бурмалар сонини 30 фоизгача камайтиришга ёрдам беради. Шундан сўнг сиз нарсаларни юмшоқ қилиб қуритиб, олиб қўйишингиз мумкин.

Қуритиш

Кийимларни бир четга олиб қўйишдан олдин уларни яхшилаб қуритиш жуда муҳимдир. Одатда, уй бекалари шкафни текшириш, қишки кийимларни ювиш, қуритиш ва олиб қўйиш учун бир ёки икки кун вақт ажратади. LG DUAL Inverter Heat Pump қуритиш машинаси бу жараённи тезлаштиришга ёрдам беради ва уйингизга буклама қуритиш мосламаларини жойлаштириб чиқиш муаммосидан халос қилади. DUAL Inverter иссиқлик насоси туфайли қуритиш ҳарорати 27 фоизга пасайтирилди, яъни энди нарсаларни 75 даражада эмас, балки 55 даражада қуритиш мумкин. Бу жунли ва бошқа нозик матолар учун жуда яхшидир. Эндиликда, қуриганидан сўнг севимли кардиганингиз кичрайиб кетмаслиги аниқ. Яна бир муҳим жиҳат - ҳамма нарсаларни машина билан бирга келадиган махсус жавонда буклаб қуритиш мумкин ва улар чўзилиб кетмайди.

Қуритиш жараёни анча ўзгарди ва шу билан бирга, самаралироқ бўлди: янги Allergy Care технологияси аллергия ва нафас олиш йўллари касалликларининг сабабчиси бўлган чанг таркибидаги ҳашаротлар (клешч)ни 99,9 фоизга йўқ қилади.

Қишки кийимларингиз ювилиб, қайта ишланиб, яхшилаб қуритилганми? Энди уни махсус халталарда сақлаш ва алоҳида шкафга олиб қўйиш мумкин. Барча жунли кийимларни жавонларда ўраб қўйилган ҳолда сақлаш лозим, қалин шимлар, кўйлаклар, қишки пиджакларни эса - илгакларда.

Маълумот учун, аллергенларнинг 99,9 фоизгача йўқ бўлиши Британия Аллергия билан кураш ассоциацияси (BAF) томонидан тасдиқланган.

Intertek томонидан 2018 йил декабр ойида AATCC стандарти асосида синов ўтказилган. Унда пахтадан ишлаб чиқарилган кийим «Бурмаларни йўқотиш» опцияси билан синаб кўрилди (3 хил кўйлак), сўнг бу шундай кийимни тегишли опциясиз ювиш цикли билан таққосланди. Натижалар кийим хусусиятлари ва атроф-муҳит шароитига қараб фарқ қилиши мумкин. «Бурмаларни текислаш» қўшимча функцияси 6 а ювиш режимида мавжуд.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top