14:31 / 03.05.2021
8467
Ўзбекистон Туркияга гуманитар ёрдам юборди
Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, жорий йил 2 май куни Туркияга коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлардан иборат инсонпарварлик ёрдами юборилди.

ЎзА хабарига кўра, Туркияга инсонпарварлик ёрдамини юбориш тўғрисида қабул қилинган ҳукумат фармойишига асосан “Uzbekistan Airways” томонидан ажратилган юк самолётида Истанбул шаҳрига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бир марталик респиратор Ecos N 95 тиббий ниқобидан бир миллион дона етказиб берилди.

“Мамлакатлар коронавирус инфекциясининг шиддатли тарқалишига қарши курашишда яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Президентимиз ташаббуси билан муборак Рамазон ойида Туркияга шундай оғир кунларда кўрсатилган ёрдам Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги қардошлик муносабатлари юқори даражада эканидан далолатдир”, дейилади хабарда.

Бундан олдин, Ўзбекистон ҳукумати Ҳиндистонга мобил кислород концентраторлари тўпламлари ва турли дори воситаларидан таркиб топган инсонпарварлик ёрдамини юборганди.

Top