07:39 / 04.05.2021
421
Навоийда 42 нафар фуқарога ичимлик суви бўйича нореал қарздорлик ёзилганлиги маълум бўлди

Томди туманининг Томдибулоқ овулида яшовчи фуқаро туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, хонадонига 3 ой давомида сув келмаган бўлса ҳам қарздорлик ҳисобланганини билдирган ҳамда ҳолатга ойдинлик киритиб беришни сўраган.

Томди туман адлия бўлими бошлиғи Ориф Насировнинг маълум қилишича, ўрганишлар натижасида овулнинг Наврўз, Базар-Жирау, Абай, Айтеке-би, Толе-би ва Янги-Томди кўчаларида яшовчи 42 нафар фуқаронинг хонадонига 2020 йил 20 декабрдан 2021 йил 14 февралга қадар ичимлик суви етиб бормаганлиги аниқланган. Бу ҳолатга ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, қувурлардаги сув музлаб қолгани сабаб бўлган.   

Ўрганишлардан сўнг 42 нафар фуқаронинг қарийб 7,6 млн сўмлик нореал қарздорлиги ҳисобдан чиқарилган.

Олдинроқ Навбаҳор туманидаги 41 нафар МФЙ ходимларига белгиланган устама пуллари тўлаб берилмаганлиги маълум бўлганди.

Top