20:27 / 05.05.2021
7251
Билл Гейтснинг хотини 1,8 млрд долларлик акцияларга эга бўлди

Мелинда Канада миллий темир йўл тармоғининг 1,5 млрд долларлик 14,1 млн дона акцияси ва AutoNation автодилерининг 309 млн долларлик 2,94 млн дона акциясига эга бўлган.

Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг хотини Мелинда Гейтс ажрашишлари тўғрисида маълум қилинганидан икки кун ўтиб, қиймати 1,8 миллиард доллардан ортиқ акцияларга эга бўлди, деб хабар берди Live Mint.

Билл Гейтснинг Cascade Investment ҳолдинг компанияси қимматли қоғозларни Мелинда Гейтсга ўтказиб берди.

Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссия ҳужжатига кўра, Мелинда Канада миллий темир йўл тармоғининг 1,5 млрд долларлик 14,1 млн дона акцияси ва AutoNation автодилерининг 309 млн долларлик 2,94 млн дона акциясига эга бўлган.

Forbes журналининг баҳолашича, Билл Гейтснинг бойлиги 130,4 млрд долларни, Bloomberg агентлиги маълумотига кўра эса 146 млрд долларни ташкил этади.

Top