12:33 / 05.05.2021
10859
ИИББ: калтакланган 87 ёшли аёл билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди
Фото: ИИББ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда кекса ёшли аёлнинг юзида, қўл ва оёқларида кўплаб кўкарган, лат еган жароҳатлар акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат ҳақидаги хабар 102 рақамига тиббиёт муассасасидан келиб тушган. Унга кўра, 26 апрел куни 1934 йилда туғилган Тоза Г. исмли аёл невараси, 1983 йилда туғилган Даврон Г. томонидан олиб келинган. Жабрланувчининг сўзидан, уни фарзанди, 1964 йилда туғилган Саодат Г. ва невараси, 1989 йилда туғилган Севара Г. мунтазам равишда уриб, қийнаб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “в” банди, яъни ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсни қийнаш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Судга оид тиббий экспертиза тайинланган. 

Маълум қилинишича, тергов жараёнида жабрланувчининг сўзига кўра, унга тан жароҳатлари етказган шахсларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилади, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракат содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитлар ўрганилади.  

Top